Линклар

logo-print

Керри: АҚШ ва Европанинг савдо соҳасидаги музокаралари давом этиши керак


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри АҚШ разведка хизматларининг махфий электрон кузатув дастурлари ҳақидаги хавотирлар Қўшма Штаталар ва Европанинг савдо бўйича музокаралари тўхтаб қолишига сабаб бўлмаслиги кераклигини айтди.

Сешанба куни Польшага ташрифи чоғида сўзлаган Керри Европа лидерлари ва фуқароларининг телефон сўзлашувлари яширинча эшитилгани ҳақидаги иддаолар АҚШ ва Европа ўртасида эркин савдо ҳудуди яратиш шартномаси хусусида яқинда бошланадиган музокаралардан айри масала эканини таъкидлади.

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги бир неча миллион европалик, жумладан, Германия Канцлери Ангела Меркелнинг телефон сўзлашувларини яширинча эшитгани ҳақидаги иддаолар транс-Атлантик алоқаларга путур етказди.

Керри Польша Бош вазири билан учрашувда Европанинг ракета ҳужумидан мудофаа тизимининг бир қисмини Польша ҳудудига жойлаштириш, Яқин Шарқдаги вазият ва халқаро коалиция кучларини Афғонистондан олиб чиқиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG