Линклар

logo-print
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари уч нафар Ҳиндистон фуқаросига таҳдид қилиб уларнинг пулини олишга уринган икки сохта милиционерни қўлга олди.

12uz.com ахборот-порталига кўра, партул-пост хизмати ходимлари тунги соат иккида Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Аҳмад Югнакий мавзесида йўл четида турган Спарк автомобилида баланд овозда тортишаётган беш кишини пайқаган. Улардан уч нафари Ҳиндистон фуқароси бўлган.

Кейинроқ маълум бўлишича, икки тошкентлик ўзини милиция ходими деб таништириб “ушланган”лардан бирининг қўлига кишан солган.

Қўрқиб кетган ҳиндистонликлар сохта милиционерларга ҳужжатини кўрсатган.

Бироқ уларни хорижликларнинг пули қизиқтирган. Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG