Линклар

Сурия бўйича тинчлик анжумани ўтказиш хусусида музокара бошланди


БМТ ва Араб лигасининг Сурия бўйича вакили Лаҳдар Браҳимий.

БМТ ва Араб лигасининг Сурия бўйича вакили Лаҳдар Браҳимий.

БМТ ва Араб лигасининг Сурия бўйича вакили Лаҳдар Браҳимий Женева шаҳрида юқори лавозимли дипломатлар билан “Женева-2” деб номланган Сурия бўйича тинчлик анжумани ўтказиш хусусида музокара бошлади.

Браҳимий Россия ТИ вазири ўринбосарлари Геннадий Гатилов ва Михаил Богданов ҳамда АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Венди Шерман билан учрашди.

Кечроқ музокараларга Хитой, Британия ва Франция расмийлари ҳам қўшилиши режаланган.

Айни пайтда, АҚШ Давлат котиби Жон Керри “Женева-2” анжуманида Сурия президенти Башар Ал-Ассад режими ва мухолифат вакиллари қатнашиши кераклигини айтди.

Керрига кўра, тадбирдан мақсад Сурияда ўтиш даври ҳукумати тузиш бўйича ўтган йил уюштирилган “Женева-1” анжуманида қабул қилинган режани амалга оширишдан иборат.

Бироқ “Женева-1” анжуманида президент Ассаднинг ҳокимиятни тарк этиши масаласи очиқ қолган.
XS
SM
MD
LG