Линклар

Тошкентлик ёш рассомнинг “Башаралар” номли кўргазмаси очилди


Жамшид Одиловнинг "Бева" асари

Жамшид Одиловнинг "Бева" асари

Тошкентлик 33 яшар рассом Жамшид Одилов пойтахтдаги Art&Fact галереясида “Башаралар” деб номланган туркум портретларни намойиш қилмоқда. Рассомнинг гротеск-ирония услубида яратган асарлари, мунаққидлар фикрича¸ мамлакатдаги руҳий муҳитнинг тасвири бўлиб қолмоқда.

Кўргазма ташкилотчиси¸ Art&Fact галереяси арт-директори Лилия Сундукованинг Озодликкка айтишича¸ Жамшид Одилов кўргазмаси томошабинларнинг олқиши ва таажжубига сабаб бўлган.

- Тошкент бозорларида кўзга ташланадиган турли қиëфалар рассомнинг саркастик назари орқали матога муҳрланганини кўрамиз. Кўргазмада намойиш қилинаëтган расмларни мақтaганлар ҳам, бу расмларни ëмонлаганлар ҳам бўлди. Энг муҳими бефарқ бўлишмади¸ - дейди суҳбатдош.



Жамшид Одилов асарларидан таркиб топган кўргазмада таниқли "Фомальгаут" мусиқий гуруҳи созандаларининг соз чалиб қўшиқ айтгани¸ рангтасвир ва мусиқа уйғунлигини таъминловчи омил бўлди¸ деб ҳисоблайди Art&Fact раҳбари Лилия Сундукова.

Кўргазмага келган томошабинларнинг таажжубига сабаб бўлган рассом Жамшид Одилов Озодлик билан суҳбатда табиатан қўрқинчли нарсаларни тасвирлашни севаман, деб гап бошлади.

- Ужастик нарсалар чизишни севаман. Лекин ўзим унақа қўрқинчли эмасман. Мен расм чизишни ўрганган маҳаллар таниқли рассом Янис Салпинкиди билан учрашдим. Бу устоз менга борлиқни ўзгача тасвирлашдан сабоқ берди¸ - дейди рассом Жамшид Одилов.

Жамшид Одилов чизган расм

Жамшид Одилов чизган расм

Жамшид Одиловнинг гротеск-ирония услубида яратган асарлари, мунаққидлар фикрича¸ мамлакатдаги руҳий муҳитнинг тасвири бўлиб қолмоқда.

Кўргазмадан рассомнинг 2005 йилдан бошлаб чизган асарлари ўрин олган.

Кўргазма 15 ноябргача очиқ туради.

Жамшид Одилов 1979 йилда Тошкентнинг Шайхонтоҳур маҳалласида туғилди.

Рассом 2006 йилда Тошкентдаги Павел Беньков номли рассомчилик билим юртини тугатган. Шундан буён эркин ижод билан шуғулланиб келади.

Ҳикмат Жалилов¸ Абдусамад Саидбердиев¸ Янис Салпинкиди каби рассомлар қўлида таҳсил олган рассом ўзини Абдулҳақ Абдуллаев бошлаб берган ўзбек портретчилик санъатининг ëш вакили, деб билади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG