Линклар

logo-print
Ҳиндистон ўзининг Срихарикота космодромидан Марсга бортига одам бўлмаган ракета учирди.

Бир неча соат ўтиб ракета 1 тонна 350 килограммлик сунъий йўлдошни Ер орбитасига олиб чиқди.

“Mangalyaan” деб номланган сунъий йўлдошнинг Ер орбитасида тахминан бир ой парвоз қилиши режаланган. Кейин йўлдош 300 кун давомида 780 миллион километр парвоз қилиб 2014 йил сентябр ойида Марсга етиб бориши ва унинг атмосферасини ўргана бошлаши режаланган.

Агар бу режа амалга ошса, Ҳиндистон собиқ Совет Иттифоқи, АҚШ ва Европадан кейин Марсни ўрганишга киришган тўртинчи давлат бўлади.

Хабарларга кўра, мазкур лойиҳа қиймати 80 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Бу бошқа давлатлар сарф-ҳаражатига нисбатан анча арзон.
XS
SM
MD
LG