Линклар

Арманистон пойтахти Ереванда кеча президент қароргоҳи биносига киришга чоғланган миллатчилар билан полиция тўқнашуви бўлиб ўтди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига кўра, тўқнашув чоғида камида 37 киши қўлга олинган. Айни пайтда, расмий маълумотларга мувофиқ, тўқнашув чоғида яраланмиш саккиз нафар полициячи касалхонага етказилган.

Аввалроқ “Цегакрон” миллатчилар партияси раҳбари Шант Арутюнян ўз тарафдорлари билан Еревандаги Месроп Маштоц шоҳкўчаси бўйлаб рухсат этилмаган юриш уюштириши ҳақида хабар қилинганди.

Расмий маълумотларга кўра, шоҳкўчада жамланган ва таёқлар билан қуролланган миллатчилардан полиция тарқалишни талаб қилган. Бунга жавобан цегакрончилар чўнтакларидан қўлбола портлаш мосламаларини чиқариб, портлата бошлаганлар.

Арманистонда инқилоб қилиш зарурлигини иддао қилган Шант Арутюнян ҳам кечаги тўқнашув чоғида ушланган.
XS
SM
MD
LG