Линклар

БМТ, Россия ва АҚШ Сурия анжумани санаси борасида келиша олмади


БМТ ва Араб давлатлари лигаси махсус вакили Лаҳдор Браҳимий Женевадаги матбуот анжуманида, 2013 йилнинг 5 ноябри.

БМТ ва Араб давлатлари лигаси махсус вакили Лаҳдор Браҳимий Женевадаги матбуот анжуманида, 2013 йилнинг 5 ноябри.

БМТ, Россия ва АҚШ Сурия бўйича “Женева-2” тинчлик конференциясини ўтказиш санаси ҳақида бир қарорга кела олмади, бироқ улар анжуман йил охиригача ўтказилишига умид қилмоқдалар. БМТ ва Араб давлатлари лигаси махсус вакили Лаҳдор Браҳимий сешанба куни ана шундай баёнот берди.

Унинг айтишича, ҳамма анжуман ўтказилажак сана бўйича музокарачилар бир тўхтамга келишини кутаётганди, бироқ бу иш амалга ошмай қолган.

- Биз ҳали ҳам анжуманни йил охиригача ўтказишга интилаяпмиз, - деди Лаҳдор Браҳимий Женевада ўтказилган матбуот анжумани чоғида.

БМТ ва Араб давлатлари лигаси махсус вакили Сурия мухолифати 22-23 ноябр кунларигача “Женева-2” анжуманида ўзларини тамсил этувчи делегация таркибини шакллантиришига ҳам умид билдирди.
XS
SM
MD
LG