Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:56

АҚШ Давлат котиби Исроил ва Фаластин раҳбарлари билан музокара бошлади


АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ч) ва Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу, Қуддус ш., 2013 йил 6 ноябрь.
АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ч) ва Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу, Қуддус ш., 2013 йил 6 ноябрь.
АҚШ Давлат котиби Жон Керри Яқин Шарқ тинчлик жараёнига туртки бериш мақсадида Исроил ва Фаластин раҳбарлари билан музокара бошлади.

Бугун Қуддус шаҳрида Керри ва Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу ўртасида учрашув бўлиб ўтмоқда.

Кечки пайт Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос билан сўзлашув олиб бориш учун Керрининг Ғарбий соҳилдаги Байтулҳам шаҳрига бориши режаланган.

Сешанба куни тунда Тел Авив шаҳрига етиб келган АҚШ Давлат котиби тинчлик музокаралари қийинчиликларга дуч келгани аммо ҳозир ҳам келишувга эришиш мумкин, деб ўйлашини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG