Линклар

Беларус Туркманистон билан "дрон" ишлаб чиқармоқчи


Беларус аскари Минск жанубидаги Осипович шаҳри яқинида дрон учираётган пайт, 2013 йил 25 сентябрь.

Беларус аскари Минск жанубидаги Осипович шаҳри яқинида дрон учираётган пайт, 2013 йил 25 сентябрь.

Беларус Туркманистон билан пилотсиз учқич - дрон ишлаб чиқаришни режаламоқда.

Беларус Президенти Александр Лукашенка буни сешанба куни Ашхободда Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан музокарадан кейин уюштирилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Лукашенка мазкур лойиҳани амалга ошириш учун яқинда Минск ўзининг авиация бўйича мутахассисларини Туркманистонга жўнатишини айтди.

Беларус президенти дронлар Ашхободга давлат ҳудуди ва чегараларини ҳаводан кузатиш ҳамда наркотиклар контрабандасига қарши кураш” олиб бориш учун кераклигини урғулади.

Лукашенка Беларус ва Туркманистон Фанлар академиялари ҳам биргаликда 21 лойиҳани амалга ошириш бўйича шартнома имзолашини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG