Линклар

Ўзбекистон элчиси филадельфиялик тадбиркорлар билан учрашади


Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Ғуломов.

Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Ғуломов.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Ғуломов 20 ноябрь куни Пенсильвания штатининг Филадельфия шаҳрига боради.

Америка-Ўзбекистон савдо палатаси (АЎСП) маълумотига кўра, элчи Ғуломов АҚШ ва Ўзбекистон хусусий сектори вакиллари иштирок этадиган давра суҳбатида қатнашади.

UzDaily.uz нашри хабарига кўра, тадбир Америка-Ўзбекистон савдо палатаси, Филадельфиядаги Тижорат хизматлари идораси ва Темпл Университетининг Фокс бизнес-мактаби томонидан уюштирилган.

Давра суҳбатида элчи Ғаниев Филадельфия бизнес жамоасига Ўзбекистоннинг иқтисодий ва инвестиция имкониятлари ҳақида атрофлича маълумот бериши ва ҳамкорлик масалаларини муҳокама этиши режаланган.

Сa-news.org нашри маълумотига кўра, 2012 йилда АҚШнинг Ўзбекистонга экспорти ҳажми 285 миллион доллардан ошган. 2011 йилда бу кўрсаткич 100 миллион долларни ташкил қилган.

Ҳозирда америкалик тадбиркорлар Ўзбекистон билан 4 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG