Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:28

Харковга 35 килограмм нос олиб борган ўзбек қўлга тушди


Нос Россия ва Украинадаги ўзбекистонлик меҳнат мухожирлари орасида "харидоргир товар" ҳисобланади.
Нос Россия ва Украинадаги ўзбекистонлик меҳнат мухожирлари орасида "харидоргир товар" ҳисобланади.
5 ноябр куни эрталаб Украинанинг “Купрянск” чегара пунктида божхона ходимлари ва чегарачилар 35 килограмм носни қўлга туширди.

Украина Давлат чегара хизмати матбуот хизматига таяниб маҳаллий нашрларнинг хабар қилишича, катта миқдордаги носвой Тошкентдан Харковга поездда келган 19 яшар Ўзбекистон фуқаросига тегишли бўлган.

Исми ошкор қилинмаган ўзбекистонлик 29 та пластмасса бутилкага жойланган носвойни купенинг учинчи қаватидаги матрас ичига яширган. Воқеа бўйича маъмурий протокол тузилиб нос мусодара қилинган.

Ўтган йил 12 ноябр куни “Тошкент-Харков” поездида ўтказилган чегара назорати давомида вагон проводниги бўлган Ўзбекистон фуқаросидан пластмасса бутилкаларга солинган 42 килограмм нос топилиб мусодара қилинган эди.

Проводник нархи 26 минг гривна (3170 АҚШ доллари) деб бахоланган носвойни Харковдаги ўзбекистонлик меҳнат мухожирларига пуллаш учун олиб борган.
XS
SM
MD
LG