Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:53

Тожикистонда президент сайлови бўлиб ўтди


Тожикистонда президент сайлови бўлиб ўтгани эълон қилинди. Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 14:00 гача овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 60 фоизи сайлов участкаларига келган. Тожикистон қонунига мувофиқ сайлов бўлиб ўтган деб тан олиниши учун сайловчиларнинг 50 фоиздан кўпи овоз беришда иштирок этиши керак.

Тожикистонда президент сайлови бўлиб ўтгани эълон қилинди. Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 14:00 гача овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 60 фоизи сайлов участкаларига келган. Тожикистоннинг сайловга оид қонунига мувофиқ сайлов бўлиб ўтган, деб тан олиниши учун сайловчиларнинг 50 фоиздан кўпи овоз беришда иштирок этиши керак.

Имомали Раҳмон 6 ноябр куни эрталаб Душанбе шаҳридаги сайлов участкаларидан бирида ўз оиласи аъзолари билан бирга овоз берди.

Бироқ журналистлар Имомали Раҳмон овоз берган сайлов участкасига киритилмади.

Аввалги сайловлардан фарқли ўлароқ, Тожикистондаги бу галги президент сайлови хавфсизлик чоралари кучайтирилган тарзда ўтказилди.

Имомали Раҳмон бу галги сайловда ҳам катта фарқ билан ғалабага эришиши кутилмоқда.

Тожикистонда ўтказилган президент сайловида мамлакат раҳбари лавозими учун Иқтисодий ислоҳотлар партияси раҳбари, Тожикистон Фанлар академияси Иқтисодиёт ва демография илмий-текшириш институти директори Олимжон Бобоев, Тожикистон Аграр партияси аъзоси, Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси вице-президенти Толибек Бухориев, Тожикистон Социалистик партияси раиси Абдуҳалим Ғаффоров, Тожикистон Демократик партияси раҳбари Саиджафар Исмонов, Коммунистик партия номзоди Исмоил Талбаков ҳамда Тожикистон халқ-демократик партияси, Ёшлар уюшмаси ва Мустақил касаба уюшмалари федерацияси томонидан номзод ўлароқ кўрсатилган амалдаги президент Имомали Раҳмон даъвогарлик қилди.

Тожикистон Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, 6 ноябр кунги сайловни ўтказиш учун мамлакат бўйлаб 3158 та сайлов участкаси ташкил этилган.

Тожикистондаги президент сайлови жараёнини 6 мингдан зиёд маҳаллий ва 500 дан ортиқ халқаро кузатувчи кузатди.

Улар орасида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳамда ҳукуматпараст партиялар вакиллари ҳам бор.

Озодлик радиосининг Тожик хизмати мухбирларига кўра, президент сайловида овоз беришга келган фуқароларнинг ўз яқинлари номидан ҳам овоз бергани ҳоллари кузатилган.

Вахдад туманида бир неча аёл сайлов комиссияси расмийлари кўз ўнгида оила аъзолари номидан овоз беришган.

- Бу (овоз) эрим учун. Буниси ўзим учун. Булар ўғилларим ва келинларим учун. Улар бу ерда йўқ. Улар ҳаммаси ишга кетишган, деди ўз исмини айтмаган вахдадлик аёл.

Қаландарова фамилияли аёл эса Тожикистонда бўлмаган ўғиллари учун ҳам овоз берганини айтди.

- Менинг бешта ўғлим Россияда. Менга бешта бюллетен беришди ва мен уларнинг номидан овоз бердим, деди вахдадлик бошқа бир аёл.

Бирлашган мухолифат номзоди Ойниҳол Бобоназарова “зарур бўлган миқдорда сайловчилар имзосини тўплай олмагани учун” сайловдан четлатилган.

Мухолифатдаги Социал демократик партия президент сайловига бойкот эълон қилган.

Сайловнинг дастлабки натижалари Марказий сайлов комиссияси томонидан 7 ноябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда. Расмий натижалар эса сайловдан 10 кун ўтгач эълон қилинади.

Тожикистон Конституциясига кўра, бу мамлакатда президент етти йиллик муддатга сайланади.
XS
SM
MD
LG