Линклар

logo-print

Тўйда калтакланган милиция майори касалхонага ётқизилди


Ўзбекистон халқ рассоми Ғофур Қодировнинг "Тўй" номли асари

Ўзбекистон халқ рассоми Ғофур Қодировнинг "Тўй" номли асари

Тошкент шаҳар, Олмазор туман ички ишлар бўлимининг тўйда калтакланган ходими, милиция майори Хайрулла Дўстов госпиталга ётқизилди.

Шаҳар ички ишлар бошқармасидаги Озодлик манбасига кўра, пойтахтдаги “Шарқ” тўйхонасида 4 ноябр кечаси маҳаллий лўлилар базм қилаëтган пайтда жанжал чиққани тўғрисида милицияга ҳабар етиб келган.


Тўй базмига етиб келган Олмазор туман ички ишлар xодимларидан тўрт нафари тўйда тўполон кўтарганларни тинчитишга уринар экан, ўзлари ҳам оëқ остида қолди.

Тўйда қатнашганлардан бири Озодликка ҳабар юбориб тўполоннинг катта бўлгани ва милиция ходимлари лўлиларнинг оëғи остида қолиб қаттиқ жабр кўрганини ëзди.

Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасидаги Озодлик манбаси 4 ноябр кечаси лўлиларнинг тўй базмида чиққан жанжал юзасидан шикоят тушганини тасдиқлади.

Манбанинг айтишича 4 ноябр кечаси соат 9 яримда “Шарқ” ресторанида чиққан жанжалдан роҳатсиз бўлган фуқаронинг шикояти бўйича милиция бригадаси тўйхонага борган.

- Шарқ тўйхонасининг олдида ур-тўполон¸ жанжал бўлди, деб сигнал тушди. Лўлилар бир-бири билан жанжал қилган.Тўйхонада ичиб олиб бир-бирларини дўппослаëтган лўлиларни тинчлантириш жараëнида участка нозири майор рутбасидаги милиционер Ҳайрулла Дўстов жароҳат олиб госпиталга ëтди. Нотаниш шахс урган, деб ëзилган. Бугун ишга чиқмаган бўлса ҳам, жароҳати оғир эмас¸ деди Озодликнинг Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасидаги манбаси.

Ана шундан кейин "безорилик қилиб миршабларни калтаклаган лўлилар" маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликда гумон қилиниб, улар устидан иш қўзғатилди.

Олмазор туман суди, лўлиларни 15 сутка қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасидаги Озодлик манбасининг айтишича миршабни урган тўртта лўли шаҳарнинг Панельний мавзесидаги ҳибсхонага олиб бориб қамаб қўйилган.

Милиция ходимининг айтишича, лўлилар жамоаси Тошкентнинг “Ачаобод” ва “Чорсу” маҳаллаларида яшайди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG