Линклар

Швейцарияда олиб борилган суд-тиббий экспертиза натижаларига кўра, Фаластин собиқ раҳбари Ёсир Арафат 2004 йили радиоактив полониум билан заҳарлаб ўлдирилган.

Бу ҳақда Арафатнинг рафиқаси Суҳа Арафат маълум қилди. Унинг айтишича, Фаластин собиқ раҳбари “сиёсий суиқасд” қурбони бўлган.

Ёсир Арафатнинг жасади заҳарлаб ўлдирилгани тўғрисидаги гумонларни ўрганиш мақсадида ўтган йили эксгумация қилинган эди.

Швейцариядаги лабороторияда ўтказилган экспертиза ҳулослари Арафат оиласига сешанба куни берилгани айтилмоқда.

- Бизда Арафат ўлдирилганини тасдиқловчи илмий далиллар бор, - деди Суҳа Арафат.

Арафат беваси Фаластин собиқ раҳбарининг душманлари кўп бўлганини айтиб, унинг ўлимида ҳеч кимни айбламади.

Фаластиннинг собиқ раҳбари Ёсир Арафатга 2004 йили 75 ёшида вафот этган эди.
XS
SM
MD
LG