Линклар

Футбол: Қосимов ноябрь ўйинларига кенгайтирилган таркибни эълон қилди


Мураббий Миржалол Қосимов футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Ветнам ва Гонконг жамоаларига қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.

Эслатамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 2015 йилги Осиё кубоги саралаш ўйинларида доирасида 15 ноябрь куни Ветнам, 19 ноябрь куни эса Гонконг терма жамоларига қарши майдонга тушади. Иккала ўйин ҳам сафарда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси 10 ноябр куни Тошкентда ўзининг навбатдаги йиғинини бошлайди.

Осиё кубоги саралаш босқичининг “E” гуруҳида беллашаётган Ўзбекистон терма жамоаси айни дамда 4 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Биринчи ўринни уч ўйинда учта ғалабага эришган БАА жамоаси эгаллаб турибди.
XS
SM
MD
LG