Линклар

logo-print
Қитмматбаҳо қоғозлар бозорига чиқаётган Твиттер микроблоглар хизматининг акциялари 26 доллардан сотилади. Акциялар 7 октябрдан Ню Йорк фонд биржасида сотилишни бошлайди.

Хабарларга кўра, микроблоглар хизмати акцияларни бирламчи жойлаштириш жараёнида (IPO) 70 миллион дона акция сотишни режалаган.

Твиттернинг капиталлашув даражаси 14,1 миллиард АҚШ долларига тенг, деб баҳолангани айтилмоқда.

Микроблоглар хизмати қимматбаҳо қоғозлар бозорига чиқаётган илк ижтимоий тамоқ эмас. Facebook ширкати 2012 йилнинг май ойида ўз акцияларини биржага чиқарган эди.

Твиттер микроблоглар тармоғи 2006 йилда ишга тушган. Микроблогда фойдаланувчига 140 белгигача бўлган хабарларни чоп этиш, сурат ва видеоларни жойлаш каби хизматлар кўрсатилади.

Айни дамда 200 миллиондан ортиқ фаол фойдаланувчиси бор экани айтиладиган Твиттер хизмати дунёдаги энг машҳур веб-сайтларнинг ўнталигига киради.

Твиттер хизмати сўнгги йилларда ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари орасида ҳам оммалашиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG