Линклар

Украина парламенти Юлия Тимошенкога хорижда даволаниш имконини берувчи қонунни муҳокама қилмоқда


Украина парламенти пайшанба куни бемор маҳбусларга хорижда даволаниш имконини берувчи қонун лойиҳаларини муҳокама қилади. Муҳокамага чиқарилаётган тўртта қонун қабул қилинса, мамлакат собиқ бош вазири Юлия Тимошенко Германияда даволаниш имконига эга бўлади.

Етти йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Тимошенко умуртқа поғонасига чурра тушгани айтилади. Собиқ бош вазирнинг 2011 йилда давлат лавозимини суиистеъмол қилганлик айби билан қамоққа ташланиши кўпчилик тарафидан сиёсий ўч олиш сифатида баҳоланган.

Брюссел расмийлари Украина 28-29 ноябр кунлари Вильнюсда ўтадиган саммитда Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик ва эркин савдо келишувини имзолашни истаса, Тимошенконинг Германияда даволанишига имкон бериш учун вақт оз қолаётганидан огоҳлантирган.

Пайшанба куни Киев марказида 2 мингдан ортиқ мухолифат тарафдорлари намойишга чиқиб, Тимошенкони озод қилишни талаб қилди ва Украинанинг ЕИ билан интеграциялашувига чақирди.
XS
SM
MD
LG