Линклар

logo-print

Парвез Мушарраф уй қамоғидан озод қилинди


Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф.

Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф.

Покистон ҳукумати мамлакатнинг собиқ президенти Парвез Мушаррафни уй қамоғидан озод қилди. Хабарларга кўра, Мушаррафнинг Исломобод яқинидиаги вилласи атрофига қўйилган соқчилар чоршанба куни чақиртириб олинган.

Мушарраф апрел ойида тўрт йиллик муҳожиратдан қайтганидан бери уй қамоғида қолаётган эди. Собиқ президентнинг адвокатига кўра, Мушаррафга мамлакатни тарк этиш ҳуқуқи берилгани йўқ. Суд томонидан бунга рухсат берилиши биланоқ Мушарраф Дубайга касал онасини кўриш учун жўнаб кетиш ниятида, дея билдирди адвокат.

Мушаррафнинг 2007 йилда Исломободдаги масжидга қилинган рейд пайтида радикал мулланинг ўлдирилишига алоқадорлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган суд душанба куни собиқ президентнинг гаров эвазига очиққа чиқишига рухсат берди.

Мушаррафга бошқа айбловлар, жумаладан 2007 йилда собиқ бош вазир Беназир Бҳуттонинг ўлдирилишига алоқадорлик айблови ҳам илгари сурилган.
XS
SM
MD
LG