Линклар

Анна Политковская ўлдирилиши юзасидан суд иши яна тўхтаб қолди


Анна Политковская 2006 йилнинг октябрида Москвадаги уйи олдида ўлдириб кетилган эди.

Анна Политковская 2006 йилнинг октябрида Москвадаги уйи олдида ўлдириб кетилган эди.

Россиялик таниқли журналист Анна Политковскаяни ўлдирганликда гумон қилинаётган беш киши устидан ўтаётган суд ишида янги тўсиқлар пайдо бўлди.

Пайшанба куни прокурор суд ҳайъати аъзоларидан бири ўтмишда қотилликда айбланганини эълон қилиши ортидан суд эшитувлари вақтинча тўхтатилди.

Шунингдек, пайшанба куни Россия Тергов қўмитаси судланувчиларнинг адвокати Мурад Мусаевга нисбатан иккита жиноят иши очилганини эълон қилди. Мусаев одиол судловга тўсқинлик қилганлик ва бошқа иш бўйича гувоҳларга пора беришга уринганликда гумон қилинмоқда.

Мусаевнинг ўзи буни суд ишида қатнашишига тўсиқ яратиш уриниши, дея баҳоламоқда.

Политковская 2006 йилнинг октябрида Москвадаги уйи олдида ўлдириб кетилган эди. Бешала судланувчи ўзларига қўйилаётган айбловларни тан олмаслигини билдирган. Уларда уч нафари 2009 йилда айни айбловлар бўйича оқланган эди.
XS
SM
MD
LG