Линклар

Россия Норвегия журналистларидан узр сўради


TV2 телеканали мухбири Ойстейн Боген.

TV2 телеканали мухбири Ойстейн Боген.

Россия расмийлари норвегиялик икки журналистдан узр сўради. Норвегиянинг TV2 телеканали мухбирлари Ойстейн Боген ва Ааге Ауне 2014 йилги Қишки Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёни қандай кетаётганига доир репортаж тайёрлаш учун Сочига борганида бир неча марта полиция тарафидан қўлга олиниб, сўроққа тутилди.

Норвегия расмий телеканалига кўра, полиция журналистларни ҳибсга олиб, сўроққа тутган, нарсаларини тинтиган ва улардан бирини наркотиклар сақлаганликда айблаган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги пайшанба куни эълон қилган баёнотда маҳаллий полициячилар ўз ваколатларини суиистеъмол қилиб, “Норвегия фуқароларига нисбатан ноқонуний ҳаракатларни амалга оширгани" таъкидланади.

Баёнотда журналистлардан узр сўралиб, “айбдорлар тегишли жазо олиши” ваъда қилинади.

Ҳюман райтс уотч ташкилоти эълон қилган баёнотда айтилишича, журналистлар Сочига кириб, чиқиш пайтида полиция тарафидан бир неча марта ушланган.
XS
SM
MD
LG