Линклар

logo-print

Ислом Каримов Имомали Раҳмонни сайловдаги ғалабаси билан қутлади


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов тожикистонлик ҳамкасби Эмомали Раҳмонни 6 ноябр куни бўлиб ўтган президентлик сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади.

Бундан ташқари, Тожикистон раҳбарига юборилган табрик телеграммасида Ўзбекистон президенти икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг янада ривожланиши ва мустаҳкамланишига умид билдирди.

Эслатамиз, Тожикистоннинг амалдаги президенти 61 ёшли Имомали Раҳмон мамлакатда ўтказилган президентлик сайловида 83,6 фоиз овоз олиб, ғолиб бўлди.

Халқаро кузатувчилар Тожикистондаги преpидент сайловлари қатор камчиликлар ва қонунбузариклар билан ўтганини айтишмоқда.
XS
SM
MD
LG