Линклар

Покистондаги Толибон ҳаракати – Таҳриқи Толибон Мулла Фазлуллоҳни ўзининг янги раҳбари этиб тайинлади.

Ҳаракатнинг аввалги етакчиси Ҳакимуллоҳ Маъсуд ўтган ҳафта Шимолий Вазиристон минтақасида АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учоқларидан берилган зарбалар оқибатида ҳалок бўлган эди.

Таҳриқи Толибоннинг Жафар Ҳурасоний исмли қўмондони Озодлик радиосининг Покистон хизматига ҳаракат ўзига янги раҳбар сайлаганини тасдиқлади.

Мулла Фазлуллоҳ бунгача Покистондаги Толибон ҳаракатининг Сват водийси бўйича етакчиси бўлиб келган.

Хабарларга кўра, Сват водийсида истиқомат қилган 16 яшар ҳуқуқ фаоли Малала Юсуфзайни отиш буйруғи шахсан Мулла Фазлуллоҳ тарафидан берилган.

Фазлуллоҳ гуруҳи Сват водийсини 2007-2009 йилларда ўз назорати остида ушлаб турган. Шу давр мобайнида Сват водийсида аёлларнинг кўчага чиқиши, қизларнинг мактабларда таълим олиши тақиқланган.
XS
SM
MD
LG