Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик футзалчилар 2014 йилги Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди


Ўзбекистоннинг футзал бўйича миллий терма жамоаси 2014 йилги Осиё чемпионатининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Тошкентда бўлиб ўтган саралаш босқичида ўзбекистонлик футзалчилар барча рақиблари устидан ғалаба қозониб, гуруҳни биринчи ўрин билан якунлади.

7 ноябр куни ўтган саралаш босқичининг сўнгги турида ўзбекистонлик футзалчилар қирғизистонлик рақибларини 5:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Саралаш босқичида иккинчи ўринни уч ўйинда олти очко тўплаган Тожикистон, учинчи ўринни бир очко билан Қирғизистон, тўртинчи ўринни бир очко билан Туркманистон терма жамоалари эгаллади.

Шундай қилиб, 2014 йилги Осиё чемпионатига Туркманистон футзалчилари бормайдиган бўлди.
XS
SM
MD
LG