Линклар

Твиттер микроблоглар хизмати акцияларининг нархи Ню Йорк фонд биржасидаги савдоларнинг дастлабки соатларидаёқ 94 фоизга кўтарилиб, деярли 50 долларга етди.

Шундай қилиб, савдоларнинг биринчи кунидаги кўрсаткичларга кўра, Твиттер ширкатининг бозор нархи 25 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетди.

Таниқли микроблоглар хизмати ўз акцияларини қимматбаҳо қоғозлар бозорига 7 октябр куни олиб чиқди. Ширкат акцияларининг дастлабки нархи 26 доллар этиб белгилан эди.

Твиттер микроблоглар тармоғи 2006 йилда ишга тушган. Микроблогда фойдаланувчига 140 белгигача бўлган хабарларни чоп этиш, сурат ва видеоларни жойлаш каби хизматлар кўрсатилади.

Айни дамда 200 миллиондан ортиқ фаол фойдаланувчиси бор экани айтиладиган Твиттер хизмати дунёдаги энг машҳур веб-сайтларнинг ўнталигига киради.

Твиттер хизмати сўнгги йилларда ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари орасида ҳам оммалашиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG