Линклар

Керри Эрон ядровий дастурига оид музокаралар олдидан Нетаньяҳу билан учрашди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри Женевада Эрон Ташқи ишлар вазири Жавад Зариф билан учрашади.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Женевада Эрон Ташқи ишлар вазири Жавад Зариф билан учрашади.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри жума куни Женевага учиб кетишидан аввал Исроил Бош вазири Беньямин Натаньяҳу билан учрашди. Керри Женевада Эроннинг мунозарали ядвроий дастурига оид музкоараларда қатнашиш учун жўнаб кетиши олдидан Нетаньяҳу билан ўтказган учрашув сўнгги икки кун ичида учинчиси бўлди.

Керри билан учрашувдан аввал Исроил раҳбари Эрон билан эҳтимолий келишувни “тарихий хато”, дея қоралади.

Пайшанба куни Оқ уй Теҳрон ўз ядровий дастурини тўхтатиш борасида конкрет қадамларни амалга оширса, дунёнинг олти қудратли давлати Эронга нисбатан санкцияларни юмшатишга тайёрлигини билдирди.

Жума куни Қуддусда Керри билан учрашув олдидан мухбирлар олдида қилган чиқишида Нетаньяҳу мазкур “жуда ёмон келишувни” Исроил “қатъиян рад қилади”, дея баён қилди.

Қуддусдан Женевага учиб кетаётган Керри у ерда ЕИ Ташқи сиёсат бўйича комиссари Кэтрин Эштон ва Эрон Ташқи ишлар вазири Жавад Зариф билан уч томонлама музокараларда қатнашади. Женевада 5+1 гуруҳи билан Эрон ўртасида Теҳронинг ядвройи дастурига оид бўҳронни бартараф қилишга қаратилган музокаралар давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG