Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:30

Малайзияда уч Ўзбекистон фуқароси дорга осишга ҳукм қилинди


8 ноябрь куни Малайзия маҳкамаси катта миқдордаги наркотиклар контрабандасида айбланган ўзбеклар устидан ҳукм чиқарди. Дорга осиш орқали қатл қилинадиганлар орасида 58 яшар пенсионер аëл ҳам бор.


Малайзия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича¸ жума куни ҳукм ўқилган Ўзбекистон фуқаролари 2010 йил 7 сентябрь куни Куала Лумпур халқаро аэропортида 10 килограм метамфетамин деб аталувчи кимëвий наркотик билан қўлга тушган.

Уч йил давом этган маҳкама ниҳоясида ҳакам учала Ўзбекистон фуқаросини дорга осиш орқали қатл қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Маҳаллий матбуотнинг ëзишича¸ дорга осиладиган ўзбеклар 54 яшар Дилбар Назарова¸ 39 яшар Жасур Жўрақулов ва 58 яшар Сайëра Нурмуҳамедова деган пенсионер аëлдир.

Бундан уч йил аввал 7 сентябрь куни тонгги 9:30 да Тошкентдан Куала Лумпурга учиб келган Дилбар Назарова ëнидан 4¸2 кг¸ Жўрақулов ëнидан 3¸6 кг¸ Нурмуҳамедовадан эса 2¸2 кг кимëвий наркотик модда мусодара қилинган ва дарҳол уларга қарши жиноий иш очилган.

Учала Ўзбекистон фуқароси Малайзияда 1952 йилда қабул қилинган Ўта хавфли наркотикларга оид Актнинг 39B (1) (a) моддаси бўйича айбланган ва бу модда айб ўз исботини топган тақдирда жиноятчини қатл қилишни кўзда тутади.

Куала Лумпурдан 25 километрча масофада жойлашган Шаҳ Алам шаҳарчасида ниҳоясига етган маҳкамада суд ҳукмини ўқиб эшиттирган ҳакам¸ маҳаллий матбуотнинг ëзишича¸ тергов давомида прокуратура ходимларининг Ўзбекистон фуқаролари айбини мутлақ тасдиқловчи далилларни тақдим этгани¸ ҳимоянинг эса¸ жиноятни инкор этишдан нарига ўта олмаганини баëн қилган.

Маҳкама жараëнида судланувчилар¸ кимëвий наркотиклар контрабандасининг Малайзияда бу қадар оғир жиноят саналишини билмаганлари айтган. Аммо ҳакам¸ Малайзия ҳудудига қўнадиган ҳар бир халқаро учқичда бу ишнинг жиноят экани ва унга бериладиган жазо ҳақида маълумот берилиши боис¸ бундай ҳимоя уринишини инобатга олмаган.

Дилбар Назарова ўз сумкасидан топилган наркотикларнинг нималигидан бехабар бўлгани¸ бу нарсани унга Тошкент аэропортида Шоҳруҳ деган одам берганини айтган.

Судланувчилар Малайзияга DVD плейерлар ва компютер қисмлари сотиб олиш учун келганликлари ва ҳеч қачон наркотиклар контрабандасига аралашмаганликларини ҳам билдирганлар.

Ҳозирча суд ҳукмининг қачон ижро этилиши¸ айбланганларнинг апелляцияга ҳаққи бор-йўқлиги ҳақида маълумот йўқ.
XS
SM
MD
LG