Линклар

logo-print

Женевада Эрон ядровий дастурига доир музокаралар қизғин паллага кирди


5+1 гуруҳи билан Эрон музокараларида келишувга эришилишига умид қлинмоқда.

5+1 гуруҳи билан Эрон музокараларида келишувга эришилишига умид қлинмоқда.

Европа Иттифоқи матбуот вакилига кўра, Женевада дунёнинг олти қудратли давлати билан Эрон ўртасида ядровий бўҳрон борасида музокаралар қизғин бормоқда.

ЕИ Ташқи сиёсат масалалари бўйича комиссари Кэтрин Эштоннинг матбуот вакили Майкл Манн “бугун мазкур масалада натижага эришишга умид қилмоқдамиз”, дея билдирди.

АҚШ, Россия, Британия, Франция ва Хитой ҳамда Германиядан иборат 5+1 гуруҳи билан Эрон ўртасида икки кундан бери давом этаётган музокараларда Теҳрон ўзига нисбатан халқаро санкциялар юмшатилиши эвазига ядровий дастурига чеклов жорий қилишини кўзда тутувчи келишув имзоланиши мумкинлиги айтилмоқда.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиуснинг жума куни музокараларга қўшилиши кутилмоқда.

Москвада чиқиш қилган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Женева музокараларида қатнашаётган давлатлар Теҳроннинг ядровий дастурига доир кўп йиллик тортишувларни бартараф қилишга қаратилган “йўл харитаси” бўйича келишиб олишлари мумкин, дея баён қилди.
XS
SM
MD
LG