Линклар

Фаластин: Ёсир Арафат ўлимида Исроил асосий гумонланувчи


Ёсир Арафат 2004 йилда 75 ёшида Франциядаги ҳарбий госпиталда вафот этган эди.

Ёсир Арафат 2004 йилда 75 ёшида Франциядаги ҳарбий госпиталда вафот этган эди.

Ёсир Арафат ўлимини тергов қилаётган Фаластин комиссияси, ўз таъбири билан айтганда, Фаластин собиқ етакчиси “қотиллигида” “ягона ва асосий гумонланувчи” Исроилдир демоқда.

Комиссия раҳбари Товфиқ Тиравий жума куни қилган чиқишида илмий текширувлар Арафатнинг “кексалик ёки касалликдан вафот этмаганини” кўрсатди, дея таъкидлади.

Арафатнинг заҳарлаб ўлдирилгани тўғрисидаги иддаолар, у 2004 йилда вафот этган пайтдаёқ пайдо бўлган эди. Исроил йиллардан бери Арафатнинг ўлимига алоқаси борлигини инкор қилиб келади.

Швейцарияда Арафат жасади қолдиқларини текширган олимлар пайшанба куни эълон қилган хулосаларида марҳумнинг жасадида катта миқдорда радиоактив полиний моддаси бўлганини билдирди.

Лекин, Арафатнинг айнан полиний билан заҳарлаб ўлдирилганини олимлар тасдиқлай олмасликларини таъкидлади.

Арафат 2004 йилда 75 ёшида Франциядаги ҳарбий госпиталда вафот этган эди. Арафатнинг жасади унга қарашли анжомларда полоний излари топилиши ортидан эксгумация қилинган эди.
XS
SM
MD
LG