Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:33

OzodlikOnline: Гулноранинг твитлари Сизга қизиқми?


Октябрь ойининг охирги ўн куни ичида ўз назоратидаги тўрт телеканал ва уч радиостанцияси эфирдан олиб ташланган президентнинг тўнғичи Гулнора Каримова Twitterда фавқулодда фаоллашди.

Кейинги икки ҳафта давомида @gulnarakarimova қарийб тўхтовсиз равишда шов-шувли баëнотлар қилмоқда ва Ўзбекистондаги вазиятни ëритаëтган медиа диққат-марказида қолмоқда.

Кимдир бу ëзувларни Гулноранинг Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси¸ мамлакатда Ислом Каримовдан кейинги энг қудратли шахс деб кўриладиган Рустам Иноятов ва унинг гуруҳига қарши тўсатдан бошланган исëни деб атаса¸ кимдир буни пухта ҳозирликдан сўнг ижтимоий тармоқларга олиб чиқилган навбатдаги ўйин дея баҳоламоқда.



Сиз Гулнора Каримовага нисбат берилаëтган бу твитларни кузатаяпсизми?

Кузатаëтган бўлсангиз¸ улар нимаси билан Сизда қизиқиш уйғотди?

Бу ëзувларни шахсан Гулнора Каримова ëзаëтганига ишонасизми?


Нима учун бу баëнотлар айнан Twitter орқали қилинмоқда?

Бу ëзувлар¸ Сизнингча¸ яна қанча давом этиши мумкин?



Бу ва бошқа қатор саволлар атрофида Сиз билан OzodlikOnline жонли¸ интерактив дастурининг душанба¸ 11 ноябрь куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган янги сонида суҳбатлашамиз. OzodlikOnline, OzodSkype каби Skype манзиллари орқали Сиз ҳам бу мулоқотда бевосита иштирок этинг.

Ўз мулоҳазалари билан суҳбатга қўшилиш истагидаги муштарийларимиз OzodlikOnline манзилига сўров юборишлари ва Skypeдаги дўстларимиз сафига қўшилишлари мумкин. OzodlikOnline Сиз учун 24 соат давомида очиқ!
XS
SM
MD
LG