Линклар

Нега профессионал милиционерлар қиладиган иш маҳаллалардаги сардору посбонлар зиммасига юклатилган? Нега Марказий Осиëда энг кўп сонли милиция ходимига эга бўлган Ўзбекистонда сўнгги 22 йилдан бери "Милиция тўғрисида"ги қонун қабул қилинмаган? Бу саволлар жавобини Озодликнинг “Қурултой” дастурида муҳокама қилдик.



Тошкент шаҳар Қўйлиқ мавзеидаги мардикор бозорида 2 ноябрь куни милиция ходимлари ва мардикорлар ўртасида чиққан жанжал пайтида мардикорлар милиция ходимларининг погонларини юлиб отгани ва формаларини йиртиб ташлагани ҳақида хабар берган эдик.

4 ноябрь куни эса Тошкент шаҳар, Олмазор туман ички ишлар бўлимининг ходими, милиция майори Хайрулла Дўстов тўйда лўлилар тарафидан калтакланганидан кейин госпиталга ётқизилгани хабарини ëйинладик.

Бундан олдин ўзбек милиция ходимидан шафқатсиз қасос олингани акс этган видео тарқалган эди.

Кетма-кет бўлаëтган бу ҳодисалар ўзбекистонликларнинг милиция ходимларига бўлган муносабати салбийлашганидан даракми?

Нега профессионал милиционерлар қиладиган иш маҳаллалардаги сардору посбонлар зиммасига юклатилган?

Нега Марказий Осиëда энг кўп сонли милиция ходимларига эга бўлган Ўзбекистонда сўнгги 22 йилдан бери "Милиция тўғрисида"ги қонун қабул қилинмаган?

Бу саволлар жавобини Озодликнинг “Қурултой” дастурида муҳокама қилдик. Муҳокамада Ўзбекистон милицияси таркибида узоқ йиллар ишлаб нафақага чиққан чимëнлик Абдуқодир ака ва шофирконлик собиқ милиция ходими Аваз Олимов иштирок этди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG