Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:31

Сурия мухолифати Истанбулда муҳим қарор қабул қилади


Сурия миллий коалицияси раҳбарлари, Истанбул ш., 2013 йил 13 сентябрь.
Сурия миллий коалицияси раҳбарлари, Истанбул ш., 2013 йил 13 сентябрь.
Сурия мухолифати тинчлик музокараларида қатнашиш масаласини ҳал қилиш учун учрашув ўтказади.

Сурия миллий коалициясининг Истанбул шаҳридаги йиғилиши камида икки кун давом этиши кутилмоқда.

Женева шаҳрида тинчлик музокаралари ўтказиш ҳақида Халқаро ҳамжамият илгари сурган таклифдан мақсад ўтиш даври ҳукумати тузиш орқали Сурияда икки йилдан ортиқ вақтдан бери давом этаётган фуқаролар урушига чек қўйишдан иборат.

Йиғилиш бошланишидан бир кун олдин АҚШ вакили Роберт Форд Истанбулда Сурия миллий коалицияси раҳбарлари билан учрашиб, уларни музокараларда қатнашишга ундади.

Коалициянинг аксар аъзолари, агар музокараларда Сурия Президенти Башар Ассад режими аъзолари қатнашса, улар иштирок этмаслигини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG