Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:23

Филиппинда камида 100 одам табиий офат қурбони бўлди


Филиппин расмийси Таклобан шаҳрига “Ҳайян” тўфони ёпирилгани оқибатида камида 100 киши нобуд бўлганини билдирди.

Филиппин фуқаролик авиацияси Бош директори муовини капитан Жон Андрюс, дастлабки маълумотларга таянган ҳолда, шаҳар кўчаларида одамлар жасадлари ётганини айтди.

“Ҳайян” шу пайтгача Таклобанда рўй берган энг кучли тўфон экани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, табиий офат натижасида шаҳардаги кўплаб уй вайрон бўлган, ер кўчиши ва сув тошқинлари рўй берган, электр таъминоти ва алоқа узилган.

Жабрланган одамларни қутқариш ишларига армия қисмлари жалб қилинган.
XS
SM
MD
LG