Линклар

Украина президенти икки ҳафтада иккинчи марта Москвага борди


Украина Президенти Виктор Янукович (ў) ва Россия Президенти Владимир Путин.

Украина Президенти Виктор Янукович (ў) ва Россия Президенти Владимир Путин.

Украина Президенти Виктор Янукович Россия Президенти Владимир Путин билан музокара олиб бориш учун икки ҳафтадан кам вақт ичида Москвага иккинчи марта сафар қилди.

Шанба куни Украина президентининг Интернетдаги саҳифасида ноябр ойи охирида Вилнюсда бўладиган Шарқий ҳамкорлик саммити арафасида Янукович Россия билан икки томонлама савдо ва иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун Москвага жўнаб кетгани билдирилган.

Вилнюс саммитида Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлиши учун йўл очадиган келишув имзоланиши кутилмоқда.

Москва эса Украинанинг Европа Иттифоқига эмас балки, Россия етакчилигидаги Божхоналар Иттифоқига қўшилишини хоҳламоқда.

Янукович ва Путин 25 октябр куни Минскда МДҲ давлат раҳбарлари саммитидан ташқари музокара ўтказган эди.
XS
SM
MD
LG