Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:47

ХҚХТ: 1200 дан зиёд филиппинлик офат қурбони бўлди


Филиппинга энг кучли тўфонлардан бири “Ҳайян” ёпирилгани оқибатида юзлаб одам нобуд бўлди.

БМТ нинг ёрдам кўсатувчи ташкилоти расмий Лейте ва Самар оролларида жума куни рўй берган тўфоннинг зарари 2004 йилда Ҳинд океанидаги цунами етказган зарарга тенглашиши мумкинлигини айтди.

Жума кунги офат пайтида шамол тезлиги соатига 315 километрни ташкил қилди.

Тўфон пайтида уч метрдан баланд тўлқинлар ҳосил бўлди.

Табиий офат натижасида 138 одам ўлгани расман тасдиқланди ва ўлганлар сони кўпайиши муқаррар экани билдирилди.

Халқаро Қизил Хоч ташкилоти табиий офат натижасида 1200 одам нобуд бўлганини билдирди.

Тўфон сабабли Филиппинда 800 мингдан ортиқ одамни хавфсиз жойларга эвакуация қилинди.
XS
SM
MD
LG