Линклар

logo-print

Жавод Зариф: Эрон ва етакчи давлатлар ҳозирча келишувга эришмади


Эрон ТИ вазири Муҳаммад Жавод Зариф.

Эрон ТИ вазири Муҳаммад Жавод Зариф.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Теҳроннинг ядровий дастури борасида етакчи давлатлар билан ҳозирча келишувга эришилмаганини билдирди.

Зариф айтганига таяниб шанба куни ИРНА ахборот агентлиги томонлар ўртасида фарқ сақланиб қолаётганини хабар қилди.

Зариф: “Биз айрим масалаларда келишдик. Аммо бошқа малалар бўйича ҳозир ҳам келишмовчилик мавжуд”, деган.

Эрон Ташқи ишлар вазири етакчи давлатлар орасида ҳам фарқ сақланиб қолаётганини қўшимча қилди.

Жавод Зариф агар шанба куни келишувга эришилмаса, музокаралар 7-10 кун ичида давом этишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG