Линклар

Эронда ракета ҳужумидан мудофаа системаси ишлаб чиқарадиган объект очилди


Эрон Мудофаа вазири Ҳуссайн Деҳқон мамлакатнинг ракета ҳужумига қарши энг сўнгги мудофаа системаси ишлаб чиқариладиган объект очилиши маросимида қатнашди.

Деҳқон “Саййод-2” деб номланган система мамлакатга қарши эҳтимолий ракета ҳужумининг олдини олиш учун кераклигини таъкидлади.

Эрон Мудофаа вазири янги система “турли ракеталар, бомбалар, дрон ва вертолётларни уриб тушириш” имкониятига эга эканини қўшимча қилди.

“Саййод-2” ўрта баландликда парвоз қилаётган нишонларни йўқ қилишга мўлжалланган “Ер-Ҳаво” русумидаги “Саййод-1” системасининг такомиллашган варианти ҳисобланади.

Эрон давлат телевидениеси “Саййод-2” амалда қўллангани тасвирланган видеолавҳани ҳам намойиш қилди.

Эрон Мудофаа вазири илк бор 2011 йилда синовдан ўтказилган янги ракета қанча олисликка парвоз қила олишини айтмади.
XS
SM
MD
LG