Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:27

Москва: Венесуэлалик Габриэла Ислер 2013 йилги “Дунë гўзали” бўлди


Венесуэлалик Габриэла Ислер Россия пойтахти Москвада ўтказилган “Дунë гўзали” танловининг ғолиби бўлди.

Шанба куни кечқурун Москванинг Crocus City Hall концерт залида бўлиб ўтган танловда ҳакамлар ҳайъати Венесуэла телевидениеси бошловчиси 25 яшар Габриэла Ислерни 2013 йилги “Дунë гўзали” деб эълон қилди.

Бу унвон учун 86 давлатдан Москвага келган гўзаллар даъвогарлик қилди.

Россиялик Эльмира Абдураззоқова танловнинг 16 иштирокчидан иборат финал босқичига чиқа олмади.

“Дунë гўзали” танлови 61 йилдан бери ўтказиб келинади.

1996 йилда ушбу танловни ўтказиш ҳуқуқини америкалик миллиардер Дональд Трамп сотиб олган.

Москвада биринчи марта ўтказилган танловда жаноб Трамп ҳам қатнашди.
XS
SM
MD
LG