Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:37

Теҳронни ядровий дастури бўйича музокаралар натижасиз тугади


Эрон ва етакчи давлатлар ўртасида Теҳроннинг ядровий дастури хусусида Женевада бўлиб ўтган уч кунлик музокаралар натижасиз тугади.

Бироқ томонлар ўртасида навбатдаги сўзлашув 10 кун ичида, яъни, 20 ноябргача бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Якшанба куни эрталаб Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус айрим масалалар ҳал бўлмагани сабабли томонлар келишувга эриша олмаганини айтди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф музокараларни “жуда яхши” дея бахолади.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри сўзлашувларда муваффақиятга эришилганини аммо дипломатик музокаралар чексиз давом эта олмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

Эрон ва 5+1 гуруҳи, яъни БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси - АҚШ, Британия, Россия, Хитой, Франция ҳамда Германия вакиллари ўртасида учрашув 7 ноябрь куни бошланган эди.
XS
SM
MD
LG