Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:18

“Air India” самолёти Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди


“Air India” авиакомпаниясига қарашли “Боинг-777” русумидаги йўловчи самолёт Тошкент халқаро аэропортига фавқулодда қўнди.

Шанба куни Деҳлидан Нью Йорк томон парвоз қилган самолётнинг экипаж аъзоларидан бири ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли самолёт эрталаб соат бешда Тошкент аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлган.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, экипажнинг хаста аъзоси касалхонага ётқизилган.

Бортида 253 йўловчи ва 12 нафар экипаж аъзоси бўлган самолёт ерга қўнаётган пайтда ғилдирак шинаси ёрилиб кетган. Воқеада ҳеч кимга зиён етмаган.

“Аir India” ширкати ўз йўловчиларини манзилга етказиш учун Тошкентга бошқа “Боинг-777” самолёти билан техник мутахассислар жўнатган.
XS
SM
MD
LG