Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:56

Филиппинда 10 минг одам табиий офат қурбони бўлгани тахмин қилинмоқда


Филиппин расмийлари "Ҳайян" тўфони ёпирилган фақат битта вилоятнинг ўзида нобуд бўлган одамлар сони 10 мингдан ошиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

Полициянинг юқори лавозимли зобити Элмер Сория айтганига таяниб ахборот агентликларининг хабар қилишича, Филиппин марказида жойлашган Лейте вилояти расмийлари табиий офат пайтида 10 мингдан зиёд одам сувга чўкиб ёки вайрон бўлган бинолар остида қолиб ўлган.

Филиппин марказий ҳукумати ҳозирча бу маълумотни тасдиқламади.

Айни пайтда, Самар оролида 300 одам ўлгани ва 2000 дан ортиқ одам бедарак йўқолгани расман тасдиқланди.

Табиий офат рўй берган минтақада жабрланган одамларни қутқариш ишларига армия қисмлари ҳам жалб қилинди.
XS
SM
MD
LG