Линклар

Ҳасан Руҳоний: Эрон ўз ядровий дастуридан воз кечмайди


Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний.

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний.

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний Теҳрон ўзининг ядровий дастури, жумладан, уранни бойитиш ҳуқуқидан воз кечмаслигини таъкидлади.

Консерваторлар ҳукмрон бўлган Эрон парламентида якшанба куни нутқ сўзлаган Руҳоний ядро соҳаси бўйича халқаро қонунлар доирасидаги Теҳроннинг ҳуқуқлари “Эрон ҳудудида уранни бойитишни” ҳам ўз ичига олишини баён қилди.

Руҳоний Теҳроннинг ядро соҳасидаги дастури бўйича олиб борилган музокараларда Эрон “мулоҳазали ва тўғри йўл тутгани”ни таъкидлаб, Эрон ҳар қандай таҳдид олдида бош эгмаслигини қўшимча қилди.

Эрон раҳбарининг ушбу баёноти Теҳроннинг ядровий дастури бўйича Женевада Эрон ва Ғарб давлатлари вакиллари билан музокаралар натижасиз тугаганидан бир кун кейин янгради.

Эрон ва олти етакчи давлат, яъни, БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси - АҚШ, Британия, Россия, Хитой, Франция ҳамда Германия вакиллари ўртасидаги учрашув 20 ноябрь куни давом этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG