Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:19

Саудиядаги тўқнашувда икки киши нобуд бўлди


Саудия Арабистонида рўй берган тўқнашувда икки киши нобуд бўлди.

Саудиянинг расмий SPA ахборот агентлиги 10 ноябр куни тарқатган хабарга кўра, пойтахт Риёдда меҳнат мухожирлари билан хавфсизлик кучлари ўртасида рўй берган тўқнашувда бир саудиялик ва шахси номалум ишчи ўлган, 68 киши жароҳат олган.

Риёд шаҳрининг камбағал Манфуҳаҳ мавзесида шанба куни тунда баррикадалар ўрнатган иссёнчилардан камида 560 киши ҳибсга олинган.

Полиция уларни тош отганлик ва одамларга пичоқ билан тадид қилганлида айбламоқда.

Риёд полицияси матбуот котиби генерал Нассир Ал-Қаҳтани исёнчилар ўтган ҳафта бошланган текширувлар натижасида ноқонуний экани аниқланиб депортация қилиниши керак бўлган хорижликлар эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG