Линклар

logo-print

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаросидан 75 килограмм марихуана тортиб олинди


Қозоғистон полицияси Олмаота вилоятида Ўзбекистон фуқаросидан 75 килограммдан ортиқ марихуана тортиб олиб мусодара қилди.

Новости-Казахстан ахборот агентлиги хабарига кўра, 46 яшар ўзбекистонлик Олмаота вилояти Илийск туманининг Междуреченск посёлкаси яқинида ИИБнинг наркотикларга қарши курашиш гуруҳи ходимлари томонидан ушланган.

Хабарга кўра, полициянинг исковуч ити Оқсой дарёси бўйидаги махсус жойга яширилган еттита сумкада 75 килограмм марихуана топган.

35 килограмм марихуана қуритилган бўлган, қолган қисми қуритишга тайёрлаб қўйилган.

Воқеа бўйича ҚР Жиноят кодексининг гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний сақлаганлик банди бўйича жиноий иш қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG