Линклар

logo-print

Покистонлик ҳарбийлар Исломий партия раҳбари баёнотини қораламоқда


Покистонлик толибларнинг собиқ раҳбари Ҳакимуллоҳ Мақсуд.

Покистонлик толибларнинг собиқ раҳбари Ҳакимуллоҳ Мақсуд.

Покистон қуролли кучлари Америка пилотсиз учқичи воситасида ўлдирилган покистонлик толибларни шаҳид деб атаган Жамоати Исломий партияси раҳбари Саид Мунаввар Ҳасан баёнотини қоралаб чиқди.

Аввалроқ Покистон телевидениеси орқали чиқиш қилган Саид Мунаввар Ҳасан дрон воситасида ўлдирилган покистонлик толиблар раҳбари Ҳакимуллоҳ Мақсудни шаҳид, деб атаганди.

Исломий партия лидери исломийларга қарши жангларда ҳалок бўлган покистонлик аскарлар шаҳид бўлиб ҳисобланмасликлари, чунки улар Қўшма Штатларнинг иттифоқчиси эканини ҳам қайд этганди.

Якшанба куни Покистоннинг Қуруқликдаги қўшинлари вакили Жамоати Исломий партияси раҳбарининг мазкур баёнотини “масъулиятсиз ва кишиларни чалғитувчи” баёнот эканини урғулади.

Покистонлик толиблар мамлакатдаги демократик ҳукуматни ағдариш ва шариат асосидаги ҳукмронликни жорий этиш йўлида минглаб фуқаро ва хавфсизлик хизмати ходимини ўлдиргани айтилади.
XS
SM
MD
LG