Линклар

logo-print

Москва Косово мустақиллигини тан олиши учун лозим бўлган шартни очиқлади


Агар Белград илтимос қилса, Россия Косовони тан олмаслик ҳақидаги ўз позициясини қайта кўриб чиқиши мумкин.

Бу ҳақда Россиянинг Сербиядаги элчиси Александр Чепурин Сербияда чиқадиган “Печат” журналига берган интервьюсида маълум қилган.

Элчи Чепурин Косово масаласида Сербия позицияси ўзгармагунга қадар Россия позицияси ҳам ўзгармаслигини айтган.

Элчига кўра, Россия Сербия билан бўлган барча шартномаларни тугал бажариб келмоқда ва Косовонинг БМТга аъзо бўлишга оид ҳар қандай уринишига тўсқинлик қилишда давом этади. “Аммо Белграднинг ўзи: “Тан олинглар” деса, у ҳолда, бошқача иш тутилади”, дея билдирган рус элчиси Александр Чепурин.
XS
SM
MD
LG