Линклар

Ар-Риёдда полиция билан тўқнашган муҳожирлар таслим бўлди


Саудий Арабистони пойтахти Ар-Риёднинг Манфуҳаҳ мавзеида баррикада қуриб олган бир неча юз меҳнат муҳожири якшанба куни полицияга таслим бўлди.

10 ноябрга ўтар кечаси у ерда муҳожирлар ва полиция ўртасида тўқнашув содир бўлган, пировардида икки киши нобуд бўлиб, 70 га яқин одам тан жароҳати олганди. Ҳалок бўлганларнинг бири саудиялик, бошқаси фуқаролиги аниқланмаган хорижлик ишчи экани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, тартибсизликларда иштирок этган муҳожирларнинг кўпчилигини эфиопияликлар ташкил қилган. Тўрт кун аввал Манфуҳаҳ мавзеида ўтказилган полиция рейди чоғида Эфиопия фуқароси ўлдирилганди.

Ноқонуний муҳожирларга қарши бу каби рейдлар ўтган ҳафтадан буён ўтказилмоқда. Полиция рейдлари бошлангунига қадар Саудия Арабистон расмийлари ноқонуний муҳожирларга лозим бўлган ҳужжат расмийлаштириш ёки мамлакатни тарк этиш учун муҳлат берганди.
XS
SM
MD
LG