Линклар

logo-print

Халқаро ҳамжамият Филлипинга ёрдам жўнатмоқда


Жума куни рўй берган тайфун шу пайтгача қайд қилинган энг кучли тўфон, деб кўрилмоқда.

Жума куни рўй берган тайфун шу пайтгача қайд қилинган энг кучли тўфон, деб кўрилмоқда.

Жаҳон давлатлари 10 мингдан ортиқ одамни ўлдиргани тахмин қилинаётган Ҳайян тайфунb оқибатларини бошдан кечираётган Филлипинга ёрдам жўнатмоқда.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, кучли тўфон оқибатида 9,5 миллионга яқин одам талафот кўрган. Табиий офат “улкан вайронагарчиликка” сабаб бўлди, демоқда халқаро ташкилот.

Қўшма Штатлар, Европа Иттифоқи, Австралия ҳамда БМТ бошпанасиз қолган ўн минглаб одамга озиқ-овқат, иссиқ кийим, кўрпа-тўшак ва чодирлар каби гумманитар ёрдам юборишларини биринчилар қаторида эълон қилди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги табиий офат рўй берган жойга қутқарув-қидирув ишларида қатнашиш учун 90га яқин аскар ва денгизчи ҳамда учқичларни жўнатди.

Жума куни рўй берган тайфун шу пайтгача қайд қилинган энг кучли тўфон, деб кўрилмоқда. Филлипин оролларнинг катта қисмига улкан тўлқинлар ёпирилиши оқибатида бутун бошли маҳаллаларни вайрон бўлиб, кўплаб одам чўкиб кетди.
XS
SM
MD
LG