Линклар

logo-print

Ўзбекистонда сув ҳисоблагичи бўлмаганлардан икки баробар кўпроқ ҳақ ундирилади


Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида аҳоли уй иситишда ноанъанавий воситалардан фойдаланишга мажбур қолмоқда.

Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида аҳоли уй иситишда ноанъанавий воситалардан фойдаланишга мажбур қолмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати иссиқлик ва сув таъминоти учун аҳолидан йиғиладиган тўловларга оид янги қоидаларни жорий қилди. 6 ноябр куни қабул қилинган қарорга кўра, сув ўлчагичи бўлмаган хўжаликлардан белгиланган тарифнинг 1,5-2 баробари ундирилади.

Норма.уз нашрининг хабар қилишича, янги қоидалар марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимида энергия воситаларини тежаш мақсадида жорий қилинмоқда.

Ҳукумат қарорига кўра шунингдек, 2013 йилнинг 1 декабридан бошлаб ҳисоблагичлари бўлмаган жисмоний ва юридик шахслар иссиқлик ишлатадиган янги мослама ва тармоқларни ўрнатиши тақиқланади.

Ҳисоблагичи бўлмаган юридик шахсдан иссиқ ва совуқ сув учун белгиланган нархнинг икки баробари, аҳолидан эса бир ярим баробари ундирилади.

Кейинги йилларда, Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолини иссиқлик ва энергия воситалари билан таъминлашда жиддий муаммолар кузатилади. Мамлакатнинг аксар қисмида табиий газ ўта чекланган миқдорда берилгани боис, аҳоли уй иситишда бошқа ноанъанавий воситалардан фойдаланишга мажбур қолмоқда.
XS
SM
MD
LG