Линклар

Толибонга алоқадор Ҳаққони тармоғи етакчиси ўлдирилди


Покистондаги Толибон ҳаракатига алоқадор Ҳаққоний жангари тармоғининг асосий молиячиси отиб ўлдирилгани хабар қилинмоқда.

Матбуотнинг хабар қилишича, Ҳаққоний тармоғи асосчисининг ўғли Насриддин Ҳаққоний якшанба куни Исломободда машинада кетаётган пайтда ўққа тутилган.

Ҳаққонийнинг жасади у туғилиб ўсган Шимолий Вазиристоннинг Мироншоҳ шаҳрига олиб кетилиб, бугун тушдан кейин дафн қилиниши айтилмоқда.

2010 йил июн ойида АҚШ Насриддин Ҳаққоний ва яна икки афғонистонликни “жаҳон миқёсидаги террорчилар” сифатида эътироф этган эди. Қўшма Штатлар Ҳаққоний тармоғини ҳам террорчи ташкилотлар рўйхатига киритган.
XS
SM
MD
LG