Линклар

logo-print

АҚШ давлат котиби Эрон билан келишув имзоланмагани сабабларини изоҳлади


АҚШ Давлат котиби Жон Керри ўтган ҳафта Женевада Эрон билан ядровий масалада келишувга эришилмаганига дунёнинг қудратли давлатлари ўртасида келишмовчилик юзага келгани сабаб бўлгани ҳақидаги гап-сўзларни инкор қилди.

Келишув имзоланмаганига Франция томонининг баъзи хавотирлари сабаб бўлгани тўғрисидаги хабарларни изоҳлар экан, Керри душанба куни Абу Дабида қилган чиқишида, дунё давлатлари мазкур масалада бир позициядан туриб илгари сурган таклифни Эрон томони “ўша пайтда” қабул қилмаганини таъкидлади.

АҚШ давлат котиби келишув яқин ойлар ичида қабул қилинишига умид билдириб, бу келишув АҚШнинг иттифоқичи Исроилга ҳам тўғри келишига ишончи комил эканини таъкидлади.

Эрон билан дунёнинг олти қудратли давлати ўртасида музокараларнинг 20 ноябр куни давом этиши кутилмоқда.

Айни пайтда Атом энергияси халқаро агентлиги душанба куни Теҳронда Эрон ҳукумати билан “ҳамкорликка оид йўл харитасини” қабул қилди.

Мазкур келишувга кўра, халқаро инспекторлар Эроннинг Арак оғир сув иншооти ва Гачин уран конини бориб кўришларига йўл очиб бериши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG